Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия жанубидаги йўлда юз берган портлашда 4 киши ҳалок бўлди
Туркиянинг жанубидаги Кулп ва Муш шаҳарлари ўртасидаги автомобил йўлидан автомобил ўтиши вақтида юз берган портлашда 4 киши ҳалок бўлди, 13 киши яраланди. Бу ҳақда Диёрбакир вилояти губернатори маъмуриятида маълум қилинди.
Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган. NTV телеканалининг хабар беришича, портлаш вақтида микроавтобус йўловчилари жабрланган. Тахмин қилинишича, портлашга йўлга яширилган мина сабаб бўлган.
Диёрбакирда Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси аъзолари ҳаракат қилади.
Мавзуга оид
11:13 / 10.02.2026
Фидан Туркия ядровий пойгага қўшилишини истисно қилмади
11:16 / 31.01.2026
Бухорода кўп квартирали уй портлади
12:07 / 06.01.2026
Киевда ҳарбий хизматчининг автомобили портлатилди: гумонланувчи бир неча соатда топилди
12:23 / 03.01.2026