Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
205 миллион сўмлик телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Сифати кафолатланмаган маиший техника буюмларининг яширин йўллар билан мамлакатимизга олиб кирилишига қарши божхона ходимлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб кирилишига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Тадбир давомида, олдиндан кузатувга олинган Янгийўл туманидаги ошхоналардан бирининг ёнида тўхтаб турган фуқаро Т.Ф.га тегишли “Исузу” ва фуқаро Х.В.га тегишли “Мерседес бенц” русумли автомашиналар божхона назоратидан ўтказилди.
Текширув жараёнида автомашиналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 47 дона телевизорлар борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида истиқомат қиладиган фуқаро Т.Р.нинг яшаш хонадони ҳам белгиланган тартибда текширилди.
Натижада, ушбу шахснинг хонадонида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 67 дона телевизорлар борлиги маълум бўлди.
Юқоридаги тадбирлар натижасида умумий қиймати 205,4 миллион сўмлик 114 дона телевизорлар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025