Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. «Барселона» «Валенсия»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Суаресда дубл
Фото: Twitter/LaLiga
Ла Лиганинг 4-турида «Барселона» ўз уйида "Валенсия»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Каталонияликлар таркибида 16 ёшли Ансу Фати кетма-кет иккинчи ўйинда тўп киритди, Френки де Йонг дебют голини урди, Луис Суарес эса захирадан майдонга тушиб, дубл қайд этди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Барса» очколари сонини 7тага етказиб, 4-ўринга кўтарилиб олди. «Валенсия» эса 4 очко билан 14-ўринга тушиб кетди.
Ла Лига, 4-тур
Барселона – Валенсия 5:2
Голлар: Фати (2), де Йонг (7), Пике (52), Суарес (61, 82) – Гамейро (27), Макси Гомес (90+3).
Барселона: тер Штеген, Пике, Семеду, Лангле, Альба, Бускетс, Артур (Видаль, 73), Фати (Суарес, 60), де Йонг (Ракитич, 70), Перес, Гризманн.
Валенсия: Силлессен, Гайя, Паулиста, Гарай, Васс, Парехо, Коклен, Ферран Торрес (Ли Кан Ин, 67), Гедеш (Черишев, 67), Родриго (Макси Гомес, 72), Гамейро.
Огоҳлантиришлар: Родриго (31), Альба (53), Ли Кан Ин (69), Макси Гомес (78), Черишев (84).
Мавзуга оид
02:24 / 12.01.2026
«Барселона» финалда «Реал»ни енгиб, Испания суперкубогини қўлга киритди
12:00 / 08.01.2026
«Сити»да ғалабасиз серия, «Барса» жавобсиз 5 та гол урди. Кун ўйинлари
12:27 / 22.12.2025
«Барса» қишки чемпион, «МЮ» яна ютқазди. Кун ўйинлари
22:11 / 14.12.2025