Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бобоусмон Батуров жаҳон чемпионатидаги дебют жангида ғалаба қозонди
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг саккизинчи кун беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Куннинг биринчи жанги Ўзбекистон бокс терма жамоасининг -69 кг вазн тоифасидаги вакили Бобоусмон Батуров иштирокида кечди.
Аргентиналик Агустин Аррегуига қарши жанг олиб борган Батуров кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Ушбу вазннинг иккинчи рақамли вакили сифатида баҳсларга киришган ўзбекистонлик спортчи учун бу жаҳон чемпионатларидаги биринчи жанг эди.





Батуров кейинги босқичда Мўғулистон вакили Баярку Ганбаатарга қарши рингга кўтарилади.
Шунингдек, кечки дастурда Ўзбекистоннинг яна бир вакили Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) бразилиялик Эберт Консесаога қарши баҳс олиб боради.
Мавзуга оид
08:18 / 19.09.2025
Екатеринбургда мушкул аҳволда қолган она ва унинг фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
07:53 / 11.09.2025
Екатеринбургда мушкул аҳволда қолган 16 нафар аёллар ва болалар олиб келинди
21:44 / 02.07.2025
Озарбойжон-Россия можароси: Бокуда ушланган россияликлар ҳақида нималар маълум?
21:40 / 01.07.2025