Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШ Яқин Шарқ нефти ва газига муҳтож эмаслигини айтди
Фото: AP Photo / Manuel Balce Ceneta
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Яқин Шарқ нефти ва газига муҳтож эмаслигини, аммо ўз иттифоқчиларига ёрдам беришини айтди.
"Кейинги бир неча йил давомида бизда нефть билан боғлиқ вазият жуда яхши бўлгани боис (раҳмат сизга, жаноб президент) биз энергия ресурсларининг нетто-экспортчиси ҳисобланамиз ва жаҳонда биринчи рақамли ишлаб чиқарувчига айландик. Биз Яқин Шарқ нефти ва газига муҳтож эмасмиз, у ерда танкерларимиз жуда оз, аммо иттифоқичиларимизга ёрдам берамиз", - деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.
Энг йирик нефть экспортчиси ва ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган Саудия Арабистони нефть объектларига қилинган ҳужумдан сўнг нефть ишлаб чиқаришни икки баравардан кўпроққа қисқартирди.
Ямандаги исёнчи хусийлар Саудия Арабистонидаги нефть заводларига дронлар ёрдамида ҳужум уюштиришганини маълум қилишди. АҚШ давлат котиби Майк Помпео эса бу ҳужумда Эронни айблади.
Мавзуга оид
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди
22:47 / 10.08.2020
Трамп Портлендга миллий гвардия кучларини киритишга чақирди
03:48 / 10.08.2020