Жаҳон | 19:26 / 18.09.2019
8850
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўзгарди   

Фото : kaztube

Қозоғистон ташқи ишлар вазири лавозимига Мухтор Тлеуберди тайинланди. У бунгача вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган. 

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев томонидан имзоланган тегишли фармон президент сайтида жойлаштирилган. 

Тоқаевнинг бошқа бир фармони билан бунгача ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган Бойбут Атамқулов Қозоғистоннинг санот ва инфратузилмавий ривожланиш вазири лавозимига тайинланган. Атамқулов ташқи ишлар вазири лавозимини 2018 йил 26 декабрдан эгаллаб келган. 

Мавзуга оид