Жаҳон | 21:12 / 21.09.2019
20532
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда россиялик ҳарбийларга пичоқ билан ҳужум қилинди

Тожикистонда пичоқ билан ҳужум қилиниши оқибатида россиялик икки ҳарбий жароҳатланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

"Хатлон вилояти маъмурий маркази Бохтар шаҳридаги 201-Россия ҳарбий базаси бўлинмасининг икки ҳарбий хизматчиси шахсий ишлари билан шаҳарда юрганида ақлан носоғлом шахс уларни пичоқ билан жароҳатлаган", — деб маълум қилди агентлик суҳбатдоши.

Тожикистон ИИВнинг маълумот беришича, ҳужум қилган шахс руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туради.

Жароҳатланган ҳарбийлар Душанбедаги касалхоналардан бирига етказилган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров

Мавзуга оид