Жаҳон | 19:27 / 22.09.2019
9781
1 дақиқада ўқилади

Покистондаги автоҳалокатда 26 киши ҳалок бўлди 

Покистон шимолидаги Гилгит вилоятида автобуснинг автоҳалокатга учраши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳат олди. Бу ҳақда 22 сентябрда Dawn нашри хабар берди.    

Полиция маълумотларига кўра, хусусий компанияга тегишли йўловчи автобуси Скарду округидан Равалпинди шаҳрига йўл олаётган бўлган. Автобус ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай, йўл четидаги тошли қояга урилган.

Таъкидланишича, қурбонлар орасида аёллар ва болалар бор. Жароҳатланганлар Чилос шаҳридаги госпиталга жўнатилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид