Жаҳон | 07:34 / 24.09.2019
15959
1 дақиқада ўқилади

Трамп унга Нобель мукофоти берилмаётганидан арз қилди

Фото: REUTERS/Kevin Lamarque

АҚШ президенти Дональд Трамп унга Нобель мукофоти берилмаётганидан арз қилди.

Трампнинг айтишича, агар Нобель мукофоти “ҳалол берилганда”, унда у кўплаб ютуқлари учун уни олиши мумкин эди.

У АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамага 2009 йилда тинчлик учун Нобель мукофоти президент лавозимини бажаришга киришганиданоқ берилганини эслатиб ўтди. 

“Унинг ўзи мукофотни нима учун олганини билмаган. Биласизми нима? Бу борада мен унга тўлиқ қўшиламан”, деб айтган Трамп.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид