Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергетика вазирлиги соҳа бошқарувига ЕИ экспертларини жалб этмоқчи
Фото: REUTERS
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги кадрлар тайёрлаш бўйича ЕИ грантини жалб этиш ва мамлакат энергетика соҳаси корхоналари раҳбариятига европалик мутахассисларни таклиф этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, "Ўзатом" агентлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов Брюсселда ЕИнинг ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича элчиси Романа Влахутин билан музокаралар олиб борди.
"Музокаралар якунига кўра Евроиттифоқ томонидан грант-молиявий кўмак учун қатор лойиҳавий таклифлар пакети шакллантирилади. У Ўзбекистон энергетика соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш каби йўналишларни ўз ичига олиши кутилмоқда", - дейилади хабарда.
Томонлар Энергетика вазирлиги корхоналарига европалик экспертларни маслаҳатчи сифатида ҳамда раҳбарлик лавозимларига жалб этиш имкониятини ишлаб чиқишга келишиб олишди.
Мавзуга оид
10:00 / 25.12.2025
Макрон ЕИ қонуни сабаб киритилган АҚШ санкцияларини қоралади
10:36 / 22.12.2025
Ушаков: Украина, ЕИ ва АҚШ таклифларининг кўпчилиги тўғри келмайди
16:05 / 20.12.2025
Киев ЕИ саммити ҳақида: РФнинг Украинани қулатишга қаратилган ҳисоб-китоби барбод бўлди
15:21 / 20.12.2025