Жаҳон | 19:11 / 02.10.2019
5679
1 дақиқада ўқилади

NBC: Байденнинг ўғли 2013 йилда Хитойда инвестиция фонди ташкил этган

Фото: REUTERS

АҚШ собиқ вице-президентининг ўғли Хантер Байден 2013 йил ноябрда отасининг Хитойга расмий ташрифида у билан бирга борган ва хитойлик банки Жонатан Ли билан бу мамлакатда хусусий инвестиция фондини ташкил қилган. Бу ҳақда NBC телекомпанияси хабар берди.

Хантер Байденнинг вакили Жон Мезайреснинг айтишича, Хантер мазкур фонднинг 420 минг долларлик улушига эга бўлган.  

NBC телекомпаниясининг билдиришича, АҚШ вице-президенти нима учун Хитойга ўғлини президент самолётида олиб боргани ва ўз лавозим мажбуриятлари билан ўғлининг бизнеси ўртасига чегара қўймагани борасида саволлар пайдо бўлмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг адвокати Рудольф Жулиани ўтган ҳафтада Хантер Байденни Украина ва Хитойдан ноқонуний равишда маблағ олганликда айблаганди. Жулианининг маълумотига кўра, кичик Байден Украинадан 3 млн ва Хитойдан 1,5 млрд доллар пул олган.

Мавзуга оид