Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда полициячи 4 нафар ҳамкасбини пичоқлаб ўлдирди
Парижда кар-соқов полициячи 4 нафар ҳамкасбини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Евроньюс” телеканали хабар берди.
Босқинчининг ўзи бошқа полициячилар томондан отиб ўлдирилган. Воқеа жойига Франция президенти Эммануэл Макрон етиб келган.
Маълум қилинишича, воқеа Париж марказида жойлашган Сите оролидаги полиция бўлимида юз берган. Босқинчининг шахси ўрнатилган, у 45 ёшли кар-соқов полициячи бўлган. Ҳозирда қотиллик сабаблари аниқлаштирилмоқда.
3 октябрда Парижда 20 минг полициячи иштирокида иш ташлаш акцияси бўлиб ўтди. Улар “сариқ жилетлар” билан охири йўқ кураш, машаққатли иш ва маошлари пастлигидан норозилик билдиришган. Таъкидланишича, Францияда йил бошидан бери 50 полициячи ўз жонига қасд қилган.
Мавзуга оид
09:47 / 31.10.2025
Луврдаги ўғрилик бўйича яна беш гумондор қўлга олинди
16:12 / 29.10.2025
Риода жиноий тўдага қарши қонли рейд: полиция амалиёти чоғида 64 киши ҳалок бўлди
13:41 / 03.09.2025
Депарде жинсий зўравонлик айблови бўйича судга тортилади
10:36 / 12.07.2025