Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ элчиси ўринбосари Twitter’даги “лайк” учун Туркия ТИВга чақиртирилди
Фото: AP Photo / Burhan Ozbilici
АҚШнинг Туркиядаги элчиси ўринбосари дипломатик ваколатхонанинг Twitter’даги хатти-ҳаракатлари сабабли Туркия ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
"Ундан элчихонанинг ижтимоий тармоқлардаги кечаги хабари бўйича изоҳ бериши сўралди", деди агентлик суҳбатдоши.
Шанба куни АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси Туркия миллий ҳаракат партияси раҳбари Давлат Бохчалининг истеъфоси талаб қилинган твитга “лайк” қўйди.
Дипломатик миссия эртаси куни ушбу ҳолатни хато деб атаб кечирим сўради.
Бохчали бошчилигидаги Миллий ҳаракат партияси Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўғаннинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси билан сиёсий иттифоқда.
Мавзуга оид
22:13 / 08.02.2026
АҚШ Яқин Шарққа ҳарбий юклар ташиш суръатини оширмоқда
13:30 / 07.02.2026
АҚШ элчиси Полша Сейми спикери билан алоқаларни узмоқда
11:19 / 07.02.2026
Трамп: Эрон билан музокаралар яхши кетяпти, унга келишув қизиқ
09:31 / 07.02.2026