Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Туркия иқтисодиётини вайрон қилиш билан таҳдид қилди
Фото: REUTERS / Jonathan Ernst
АҚШ президенти Дональд Трамп агарда Анқара унинг фикрича, ҳаддидан ошадиган бўлса, "Туркия иқтисодиётини вайрон қилиш" билан таҳдид қилди.
"Аввал ҳам қатъий таъкидлаганимдек, ҳозир ҳам қайтараман, агарда Туркия менинг буюк тенгсиз донолигимга мувофиқ чегарани кесиб ўтадиган бўлса, мен Туркия иқтисодиётини аввал қилганимдек бутунлай йўқотиб вайрон қиламан", — деб ёзди Трамп ўзининг Twitter-аккаунтида.
Унинг сўзларига кўра, Туркия, Европа давлатлари ва бошқалар "ИШИДнинг қўлга олинган жангарилари ва уларнинг оилаларига кўз-қулоқ бўлиши шарт".
"АҚШ бошқалар кутганидан кўра кўпроқ иш қилди, жумладан, ИШИД халифалигини 100 фоиз янчиб ташлади. Энди ўз ҳудудини ҳимоя қилиш навбати минтақадаги бошқаларга тегишли", — деб ёзди АҚШ президенти.
Мавзуга оид
11:13 / 10.02.2026
Фидан Туркия ядровий пойгага қўшилишини истисно қилмади
09:35 / 16.01.2026
Трамп Ғазо секторида “Тинчлик кенгаши” тузилганини эълон қилди
08:38 / 01.12.2025
Трамп урушни тўхтатиш бўйича келишув имкониятини “яхши” деб баҳолади
10:40 / 25.11.2025