Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон бош вазири истеъфога чиқди
Озарбойжон бош вазири Наврўз Мамедов истеъфога чиқди. Бу ҳақда Миллий Мажлис раиси Ўқтой Асадов парламент мажлисида маълум қилди.
“Бош вазир Наврўз Мамедов Озарбойжон президентига ўз хоҳиши билан истеъфога чиқиш тўғрисида ариза тақдим этди”, деди спикер.
Асадов ҳукумат бошлиғи сифатида фаолият олиб боргани учун Мамедовга миннатдорлик билдирди. Мамедов 2018 йил апрель ойидан буён бош вазир лавозимида ишлаётганди.
Ўз навбатида, парламент президентнинг иқтисодий масалалар бўйича ёрдамчиси Али Асадовни мамлакат бош вазири этиб тайинлашга рози бўлди.
Мавзуга оид
14:51 / 19.12.2025
Озарбойжонда Варданянга умрбод қамоқ жазоси бериш талаб қилинди
23:13 / 05.12.2025
Устюртда «Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаси ишга тушди
09:03 / 02.12.2025
Озарбойжонда мухолифат етакчиси Али Керимли ҳибсга олинди
09:19 / 25.11.2025