Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Имомали Раҳмон билан учрашув ўтказди
11 октябрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Ашхободдаги мажлиси дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари бугун юксак даражага кўтарилганини катта мамнуният билан қайд этдилар.
Учрашувда савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Президентлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини кўриб чиқдилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Мавзуга оид
19:07 / 22.12.2025
«Бу мени даҳшатга солди». Путин Имомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирди
08:45 / 18.12.2025
Раҳмон: чегара келишувлари Марказий Осиёда ишонч ва барқарорликни кучайтирди
16:45 / 15.11.2025
Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Қирғизистон ва Тожикистон президентлари билан учрашди
17:51 / 09.10.2025