Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Онлайн аукционда 2,9 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
Фото: KUN.UZ
2019 йилнинг 7-13 октябрларида “ЎзРТХБ” АЖда 807,2 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 19,6 %га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 11,3 %га ўсиб, 345,7 млрд сўмни ташкил этди.
Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 571,9 млрд сўмдан 721,1 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали деярли 2,0 млн АҚШ долларга тенг товарлар сотилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 10,3 %га юқори. Экспортнинг таркибида полиэтиленнинг турли маркаларининг улуши 83 %, пахта толасининг улуши 13 % ва бошқа маҳсулотларнинг улуши 1 %дан кам бўлди.
Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми аввалги ҳафтага нисбатан деярли икки маротабага ўсиб 30,2 млрд сўмга етди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 5,2 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 17,2 %ни эгаллади.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 641 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,9 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 20,9 % биринчи тоифадаги авторақамларга 50,9 % иккинчи ва 28,2 % учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Мавзуга оид
14:27 / 23.12.2025
«Самарадор» МЧЖ Транспорт вазирлиги биносини сотиб олди
07:58 / 18.12.2025
450 млн долларлик рекорд: аукционлардаги энг қиммат 20 та санъат асари
18:39 / 05.12.2025
Кимошди савдосида энг қиммат нархда сотилган автомобил маълум бўлди
14:56 / 29.10.2025