Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ бошчилигидаги коалиция Суриянинг Манбиж шаҳрини тарк этди
АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Сурия шимолидан қўшинларни олиб чиқиб кетмоқда, улар Манбижни тарк этишди, деб хабар қилди коалиция вакили полковник Майлс Каггинс.
"Коалиция кучлари Сурия шимоли-шарқидан олиб чиқиб кетилмоқда. Биз Манбижни тарк этдик", - деб ёзди у Twitter саҳифасида.
Манбиж шаҳрини сўнгги пайтга қадар Америка қўшинлари қўриқлаётган, курдлар эса назорат қилиб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни Туркия қуролли кучлари курд қуролли тузилмаларини сиқиб чиқариш учун Сурия шимоли-шарқида "Тинчлик булоғи" операциясини бошлади. Туркия авиацияси ўша куни икки давлат чегарасидаги Рас-ал-Айн ва бошқа шаҳарларга зарба берди. Кейинроқ эса ерусти операцияси бошланганлиги эълон қилинди.
Мавзуга оид
11:39 / 01.12.2025
АҚШ ва Сурия қўшма операцияси: ИШИД қурол омборларига зарбалар берилди
21:02 / 19.11.2025
Эрдўған Туркия ўзга ҳудудларга «ҳасад қилмаслигини» айтди
16:24 / 18.11.2025
2022 йилдан бери Ўзбекистонда ёлланиш моддаси билан 338 та жиноят иши очилди
18:41 / 15.11.2025