Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters: АҚШ Эронга қарши кибероперация ўтказди
Фото: Rick Wilking / Reuters
АҚШ Саудия Арабистони нефть объектларига қилинган ҳужумга жавобан сентябрь охирида Эронга қарши махфий кибероперация ўтказди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Reuters агентлиги хабар берди.
Агентликнинг ёзишича, киберҳужумлар Эрон тарғиботига қарши қаратилган.
Пентагон мазкур хабарни изоҳлашдан бош тортди.
"Сиёсат ва оператив хавфсизлик доирасида кибермакондаги операциялар, разведка ва режалаштиришларни муҳокама қилмаймиз", - деди АҚШ мудофаа вазирлиги вакили Элисса Смит.
Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрда Saudi Aramco компаниясининг иккита заводига ҳужум уюштирилганди. Ҳужум учун жавобгарликни Ямандаги хусий исёнчилари ўз зиммаларига олди.
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳужумларда Эронни айблади. Уларнинг фикрича, ҳужумлар хусийларда йўқ бўлган дронлар ва ракеталар ёрдамида амалга оширилган. Теҳрон бу айбловларни асоссиз деб атади.
Мавзуга оид
22:32 / 28.12.2025
БМТнинг вазифасини АҚШ бажармоқда – Трамп
19:11 / 28.12.2025
Хитой АҚШнинг 20та компаниясига қарши санкция киритди
15:14 / 27.12.2025
Хитой Тайван туфайли АҚШга қарши санкциялар жорий қилди
14:06 / 27.12.2025