Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элдор Шомуродов қайси чемпионатдан бўладиган таклифни устунроқ кўришини айтди
Фото: Tribuna.uz
«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов 30 ёшигача Хитой чемпионатига бормаслигини айтди.
«30 ёшга тўлмагунимча Хитой чемпионатига бормайман. Ҳа, бу – ҳақиқат. Агар Россиянинг топ-клуби ёки кучли бешлик чемпионатларидан биридаги ўртача жамоани танлаш керак бўлса, албатта, иккинчисини танлайман.
Мен ўзимни Россия Премьер-лигаси юлдузи деб ҳисобламайман. Валерий Карпин ўйинчилар юлдузлик касалига учрамаслиги учун ҳазиллашиб «юлдуз» деб атайди. Умуман олганда, бош мураббийимиз биз билан жуда кўп гаплашади. Карпин доим футболчиларга нима дейишни билади. Шу билан бирга у ҳеч қачон футболчиларга босим ўтказмайди ва бу бизга ўзимизга бўлган ишончни ҳис қилишимизга имкон беради», –деб Шомуродовнинг сўзларини келтиради «Известия».
Ўзбекистонлик ҳужумчи бу мавсумда РПЛда 13та ўйин ўтказиб, 10та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди. Футболчининг «Ростов» билан шартномаси 2024 йил ёзигача мўлжалланган.
Мавзуга оид
00:43 / 15.12.2025
Шомуродов гол+пас тизимида Туркия чемпионатида етакчига айланди
11:54 / 30.11.2025
Файзуллаев гол уришни бошлади, Шомуродов давом эттирди, «Барса» «Реал»ни қувиб ўтди
12:30 / 27.10.2025
Класикода жанжал, «Сити»да яна мағлубият, Шомуродовда дубл. Кун ўйинлари
13:35 / 14.09.2025