Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда масжиддаги портлашлар қурбонлари сони 62 нафаргача ошди
Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятидаги масжид биносида жума намози вақтида юз берган портлашда ҳалок бўлганлар сони 62 нафаргача ошди.
Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди.
Шунингдек, 60 киши яраланган. Аввалроқ портлашда 17 киши, кейинроқ эса 31 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
“Пажвак” агентлиги Хаска Мино туманидаги масжид биносига жума намози вақтида ракеталар келиб урилганлиги ҳақида хабар қилганди.
“Камида иккита портлаш юз берган, оқибатда масжид томи ўпирилган, кўплаб одамлар ҳалок бўлган ва яраланган”, деб маълум қилган вилоят кенгаши раиси Аҳмад Али журналистларга.
Айни вақтда мамлакатда ҳаракат қилувчи экстремистик гуруҳлардан бирортаси ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
21:38 / 27.12.2025
Афғонистон Тожикистон билан чегарадаги воқеалар бўйича текширув бошлади
13:38 / 26.12.2025
Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайтирилади
17:50 / 25.12.2025
Афғон чегарасидаги отишмада тожикистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлди
13:46 / 19.12.2025