Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жонсон Буюк Британия 31 октябрда Евроиттифоқни тарк этишини билдирди
Британия парламенти жамоатчилик палатаси депутатлари бош вазир Борис Жонсондан Евроиттифифоққа Brexit кечиктирилиши бўйича сўров юборишини талаб қилишди, аммо у мамлакат 31 октябрда ЕИни тарк этишини билдирди.
Евроиттифоққа Brexit кечиктирилиши бўйича сўров юборилишини ёқлаб 322 депутат овоз берди, қаршилар сони 306тани ташкил этди.
"Мен ЕИ билан кечиктириш масаласини муҳокама қилмайман ва ҳеч қандай қонун мени бундай қилишга мажбур қила олмайди", - деди Жонсон жамоатчилик палатасида чиқиш қилиб.
"Brexit 31 октябрда амалга ошиши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан", - деб таъкидлади Буюк Британия бош вазири.
"Бош вазир ўзини қонундан ҳам юқори деб ўйламоқда. Бош вазир, сизни суд кутмоқда", деди Шотландия миллий партияси етакчиси Иан Блэкфорд мазкур баёнотга изоҳ бераркан.
Мавзуга оид
09:35 / 15.11.2025
Мерц Украинага ёрдам учун РФ активларидан фойдаланишга чақирди
12:10 / 09.10.2025
ЕИ кенгаши Евроиттифоқнинг Россия нефт ва газидан воз кечиши режасини муҳокама қилади
16:04 / 13.09.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни ярим йилга узайтирди
00:48 / 11.08.2025