Жамият | 14:55 / 21.10.2019
6640
1 дақиқада ўқилади
«Пахтакор-Янгиер» магистрал газ қувурида ёрилиш содир бўлди
«Пахтакор-Янгиер» магистрал газ қувурида ёрилиш содир бўлди. Бу ҳақда «Ўзтрансгаз» хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 октябрь куни соат тахминан 09:47да «Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармаси»га қарашли 1984 йилда ишга туширилган юқори босимли диаметри 1020 мм бўлган «Пахтакор-Янгиер» магистрал газ қувури I тармоғининг 17-км.да ёнғинсиз ҳолатда қувур ёрилиши юз берган.
Хабарда айтилишича, ҳозирда аварияни бартараф этиш ва магистрал газ қувурни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
Истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда узилишлар бўлмайди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
09:39 / 24.10.2024