Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Намангандаги тергов ҳибсхонасида маҳкума тўсатдан вафот этди. Бош прокуратура расмий маълумот берди
Наманган вилоятидаги тергов ҳибсхонасида маҳкума тўсатдан вафот этди.
Фото: Максим Шеметов/ТАСС
Наманган вилоятидаги тергов ҳибсхонасида маҳкума тўсатдан вафот этди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов ушбу ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, 2019 йил 22 октябрь куни соат 02:30лар чамасида Наманган вилояти ИИБ 6-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкума Ш.М. ўзи сақланаётган ҳибсхона камерасида тўсатдан саломатлиги ёмонлашиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Хабарда айтилишича, маҳкума суд ҳукмига кўра Жиноят кодексининг 168- ва бошқа моддалари билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ва мазкур суд ҳукмидан норози бўлиб апелляция шикояти ёзган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида, маҳкума Ш.М.нинг ўлими "юракнинг камқонлик касаллиги, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги натижасида келиб чиққанлиги, марҳумада тан жароҳатлари аниқланмаганлиги" кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:22 / 05.12.2025
Фарғона ва Наманганда ер учун пора олган ҳоким ёрдамчилари ушланди
14:29 / 02.12.2025
Япония Наманганда робот-ассистент хирургиясини жорий этади
20:22 / 30.11.2025
Наманганда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
11:03 / 20.11.2025