Жаҳон | 20:52 / 24.10.2019
10025
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған яна бир бор Европага юз минглаб қочоқлар билан таҳдид қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Европага юз минглаб суриялик қочоқлар учун чегараларни очиб юбориш билан таҳдид қилди.
"Мен эшикларни очиб юборишимни айтганимда улар ғазабланишни бошлашади. Қизишманг, вақти келади, эшикларни очамиз. Сизлар ҳам юз минглаб қочоқлар билан шуғулланинглар", - деди у Анқарадаги чиқишида.
Туркия раҳбарининг айтишича, "Европанинг пули ва кучи бор, аммо ҳар сафар Грецияга юзлаб қочоқлар келганида европаликлар Туркияга қўнғироқ қилишади".
"Бизда 4 млн қочоқ бор. Агарда кимдир гуманитар сиёсатимизни заиф деб ҳисоблайдиган бўлса, биз унга темир мушт билан жавоб қайтаришни кечиктирмаймиз", - деди у.
Мавзуга оид
20:48 / 25.12.2024
Эрдўған Суриядаги курд қуролли гуруҳларини «кўмишга» ваъда берди
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:52 / 17.12.2024
WSJ: АҚШ Сурия чегарасида турк қўшинлари тўпланаётганидан хавотирда
16:24 / 15.12.2024