Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева Япония императори ва бош вазири билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Японияда расмий ташриф билан қолмоқда.
Танзила Норбоева Япониянинг янги императори Нарухитонинг 22 октябрда тантанали тахтга ўтириши маросимида иштирок этиб, императорни тахтга ўтиргани билан табриклади. Томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашни давом эттириш истагини билдиришган.

Шунингдек, ташриф давомида Сенат раиси Япония бош вазири Синдзо Aбэ билан учрашди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар изчиллик билан ривожланаётгани таъкидлаб ўтилган. Икки давлатнинг бир-бирига ўзаро қизиқиши айниқса Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи арафасида ошмоқда.

Ўзбекистон делегациясининг Японияга ташрифи давом этмоқда.
Мавзуга оид
07:32 / 28.02.2026
Қуёш чақнашлари зилзилани қўзғатиши мумкинми? Япон олимларининг янги гипотезаси
19:30 / 27.02.2026
Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши йиғилиши ўтказилди
22:40 / 22.02.2026
Онасиз маймунча IKEA компаниясига миллионлаб доллар фойда келтирди
15:28 / 22.02.2026