18:27 / 26.10.2019
0
30289

Россия Афғонистон билан чегарага С-300 мажмуасини жойлаштирди

«Фаворит» мажмуаси Тожикистондаги Россия ҳарбий базасини ҳимоя қилади. Илгари С-300 мажмуаси Қозоғистонда бор эди.

Тожикистонга илк бор «Фаворит» С-300 зенит ракета мажмуаси жойлаштирилди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб РБК хабар берди. Иккинчи манба мажмуа Афғонистон билан чегарага жойлаштирилганини айтди.

«Бу Афғонистон билан чегарадаги биринчи «Фаворит» мажмуаси бўлади. Илгари С-300 мажмуаси фақатгина Қозоғистонда бор эди», — деди манба.

Унинг сўзларига кўра, С-300 Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасини ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилади. 

Аввалроқ С-400 мажмуаси ва «Панцирь-С» и ракета-артиллерия батареяси Сербияга олиб келинганди. Улар 23-29 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган қўшма ҳарбий машғулотларда иштирок этади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top