Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон фуқаролари Италия паспорти билан Ўзбекистонга киришга уринди
Фото: KUN.UZ
Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича пойтахтга келган бир гуруҳ шахсларнинг қинғир ишлари фош бўлди.
ДХХ Чегара қўшинлари хабарига кўра, ушбу шахсларнинг Италия давлатига тегишли фуқаролик паспортлари текширилганда қалбаки эканлиги аниқланди. Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу шахслар аслида Эрон Ислом Республикаси фуқаролари эканлиги маълум бўлди.


Қайд этилишича, бу шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда мамлакатда туризм салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида қарийб 60дан ортиқ хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз тартиб жорий қилинди. Натижада юртимизга келаётган сайёҳлар оқими икки баробарга кўпайди.
Мавзуга оид
17:53
FT: Исроил разведкаси Али Хоминаийни бузиб кирилган камералар орқали кузатган
15:26
«Урушни биз бошламадик». АҚШ ва Исроил раҳбарлари урушнинг мақсад ва истиқболлари ҳақида нима демоқда?
15:18
Генерал Кейн: АҚШ Эрон ҳаво ҳудудини назоратга олди
15:15