Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бундеслига. «Бавария» ўз майдонида «Боруссия»ни тор-мор этди
Фото: Twitter/FCBayern
Германия Бундеслигасининг 11-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Бавария» ўз майдонида «Боруссия» Дортмундни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мюнхенликлардан Роберт Левандовски (2та) ва Серж Гнабри гол уришди, яна бир тўпни Матс Хуммельс ўз дарвозасига киритиб қўйди.
Ғалабадан сўнг «Бавария» очколарини 21тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди. «Боруссия» эса 19 очко билан 5-ўринга тушиб кетди.
Бундеслига, 11-тур
Бавария – Боруссия Д 4:0
9 ноябрь, «Альянц-Арена»
Голлар: Левандовски (17, 76), Гнабри (47), Хуммельс (80, автогол).
Бавария: Нойер, Киммих, Алаба, Павар, Горетцка (Алькантара, 72), Мартинес, Гнабри (Коутиньо, 70), Дэвис, Коман (Перишич, 76), Левандовски, Мюллер.
Боруссия Д: Бюрки, Ҳакими, Аканжи, Хуммельс, Шульц, Гётце (Ройс, 61), Вайгль (Алькасер, 61), Брандт, Витцель, Азар, Санчо (Геррейру, 36).
Огоҳлантиришлар: Ройс (63), Коман (67), Киммих (90+1).
Мавзуга оид
16:06 / 29.11.2025
Лондонда дерби, Италияда пешқадамлар тўқнашуви. Ҳафта ўйинлари анонси
05:33 / 27.11.2025
ЕЧЛ. Гигантлар жангида «Арсенал» «Бавария»ни яксон этди
13:21 / 05.11.2025
«Ливерпул» «Реал»га имкон қолдирмади, «Арсенал» ва «Бавария»ни тўхтатиб бўлмаяпти
23:41 / 18.10.2025