Жаҳон | 16:28 / 17.11.2019
5889
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги университетда гиёҳвандлик моддаси ишлаб чиқарган икки кимёгар қўлга олинди

Фото: Pinterest

Арканзас штатидаги Хендерсон университетининг кимё фанлари бўйича икки нафар доценти метамфетамин ишлаб чиқаргани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 45 ёшли Терри Дэвиде Бейтман ва 40 ёшли Аллен Роуленд 11 октябрдан ишдан четлатилган.

Университетнинг маркетинг ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича вице-президенти Тина Холлнинг сўзларига кўра, 8 октябряда университет илмий маркази бинода тарқалган кимёвий ҳид сабабли текширув учун ёпилган.

Марказ ҳаво тозаланганидан сўнг, 29 октябрдан ўз иш фаолиятини қайтадан бошлаган. Холл доцентлар марказда гиёҳвандлик моддаси ишлаб чиқариш билан шуғулланганми-йўқми, аниқлик киритмаган.

Мавзуга оид