Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия соҳил қўриқлаш хизмати 149 нафар муҳожирни қутқарди
Фото: Creative Commons
Италия соҳил қўриқлаш хизмати ходимлари Лампедуза ороли яқинида қайиғи ҳалокатга учраган 149 нафар муҳожирни қутқарди.
Хабар қилинишича, ичида 149 нафар муҳожир бўлган узунлиги 10 метрли қайиқ қутқарувчилар катери яқинлашган вақтда ағдарилиб кетган.
Кейинги вақтда Европада Иккинчи жаҳон уруши давридан буён энг жиддий миграцион инқироз кузатилмоқда. Африка ва Яқин Шарқдан муҳожирлар тўлқини Европа давлатларига денгиз йўли орқали кириб келмоқда.
Италия ИИВнинг маълумот беришича, 2018 йилда Италияга денгиз орқали 23 минг муҳожир кириб келган.
Мавзуга оид
17:59 / 02.02.2026
Ўзбекистон қишки Олимпиадада 2 нафар спортчи билан қатнашади
20:02 / 01.02.2026
Россиянинг Олтой ўлкасида мажбурий меҳнат қилиб келган тўрт нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
20:03 / 29.01.2026
Россияда мигрантлар сони 10 фоизга камайди, бунинг сабаблари айтилди
18:18 / 29.01.2026