Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Онлайн аукцион: 4,5 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
Фото: KUN.UZ
2019 йилнинг 18-24 ноябрларида “ЎзРТХБ” АЖ барча савдо платформаларида 910,0 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 1,3 фоизга ўсиб, 410,5 млрд сўмни ташкил этди.
Биржа савдоларининг ҳажми аввалги ҳафтага нисбатан 7 фоизга камайиб, 756,1 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 2,2 млн АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида пиролизли газолин улуши 53 фоиз, пахта толасининг улуши 31 фоиз, полимер маҳсулотлари 13 фоиз ва бошқа маҳсулотлар улуши 3 фоизни эгаллади.
Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми икки маротабадан кўпга ошган бўлиб 53,5 млрд сўмни ташкил қилди, кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар эса 20,1 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 37,5 фоизни ташкил этди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 972 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси қарийб 4,5 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 19,4 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 48,1 фоизи иккинчи ва 32,4 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Мавзуга оид
14:27 / 23.12.2025
«Самарадор» МЧЖ Транспорт вазирлиги биносини сотиб олди
07:58 / 18.12.2025
450 млн долларлик рекорд: аукционлардаги энг қиммат 20 та санъат асари
18:39 / 05.12.2025
Кимошди савдосида энг қиммат нархда сотилган автомобил маълум бўлди
14:56 / 29.10.2025