Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонга сафари олдидан Трампнинг телефони олиб қўйилди
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистонга махфий ташрифи олдидан ўз телефони ва Twitter’га кириш имкониятидан маҳрум бўлди, деб хабар берди Politico нашри.
Трамп куни кеча Афғонистонга эълон қилинмаган ташриф билан келди ва америкалик ҳарбийлар билан учрашди.
"Мобиль телефонлар, уланиш нуқталари ва сигнал тарқатувчи бошқа қурилмалар "биринчи рақамли борт"да бўлган барчадан, ҳаттоки президентдан ҳам олиб қўйилди", - деб ёзади Politico.
Трамп президентликка сайланган кунидан бошлаб махсус хизматларнинг эътирозига қарамасдан шахсий телефонидан фойдаланиш ниятидан воз кечмаганди. Махсус хизматлар Трампдан аввалги президент Барак Обамага фақатгина президентлик даврининг охирида телефондан фойдаланишга рухсат берган, ўшанда ҳам аксарият функциялар, жумладан Wi-Fi ва геопозицияни ўчириб қўйганди.
Бундан ташқари, Трамп ўзи дам олаётган Флоридадан махфий равишда Вашингтонга олиб кетилган, у ердан эса Афғонистонга йўл олган. Ниқобланиш мақсадида Трампнинг самолёти Флоридада қолган, президент Вашингтонга ҳарбий-транспорт самолётида учиб кетган, сўнгра бошқа лайнерда Афғонистонга парвоз қилган.
Хабар қилинишича, Трампга ҳамроҳлик қилган журналистлар самолёт Афғонистонга қўнгунига қадар қаерга кетишаётгани ҳақида хабардор қилинмаган.
Мавзуга оид
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
14:42 / 23.01.2026