Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
16 ёшли Грета Тунберг “муқобил” Нобель мукофотини олди
Фото: EPA-EFE/Justin Lane
Швециялик экофаол Грета Тунберг “Мақбул ҳаётни таъминлаш учун” мукофотининг совриндорларидан бири бўлди. Совриндорларни тақдирлаш маросими 4 декабрда Стокҳолмда бўлиб ўтди.
Қизнинг ўзи маросимда иштирок эта олмаган, чунки у айни вақтда Мадридда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясида иштирок этмоқда. Бироқ Тунберг маросим иштирокчиларига мурожаат йўллаган.
Таъкидланишича, ушбу мукофот Альфред Нобель мукофоти қамраб олмаган муҳим соҳалардаги хизматларни белгилаш учун Нобель мукофоти йўналишларига ўзига хос қўшимча бўлиб хизмат қилади.
Тунберг ўрнига мукофотни Fridays for Future ёшлар ҳаракати фаоллари олишган.
“Кураш давом этади, биз ҳеч қачон тўхтамаймиз!”, деб айтган Грета ўз мурожаатида.
Мукофот учун миллион крон (105 минг доллар) мукофот пули кўзда тутилган. Совриндор бу пулларни жамоат ишларига сарфлаши керак.
Тунберг билан бирга мукофот ғарбий сахаралик ҳуқуқ ҳимоячиси Аминату Ҳайдарга, хитойлик адвокат Го Цзяньмэйга, ҳиндуларни ҳимоялаш ҳаракати фаоли бразилиялик шомон Дави Копенавага берилган.
16 ёшли Тунберг БМТнинг иқлим бўйича саммитидаги нутқидан кейин бутун дунёга танилиб кетганди.
Мавзуга оид
17:04 / 07.10.2025
«Аниқ айтаман: бу геноцид» — ёрдам флотилияси фаоллари Исроилнинг ноинсоний муносабатлари ҳақида гапириб берди
21:01 / 06.10.2025
Исроил Ғазога етиб боришга уринган Грета Тунберг ва бошқа фаолларни чиқариб юборди
14:05 / 05.10.2025
ОАВ Тунберг Исроилда оғир шароитларда ушлаб турилганини хабар қилди
07:46 / 02.10.2025