Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мавритания соҳиллари яқинида 57 нафар муҳожир ҳалок бўлди
Фото: AP Photo / Anna Surinyach
Мавритания соҳиллари яқинида қайиқнинг чўкиб кетиши оқибатида камида 57 нафар ноқонуний муҳожир ҳалок бўлди. Бу ҳақда Мавританиянинг AMI ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бортида ноқонуний муҳожирлар бўлган қайиқ Испания томон йўналаётганда шикастланиши натижасида Мавританиянинг Нуадибу шаҳридан 25 км узоқликда чўкиб кетган. Қутқарув амалиёти вақтида сувдан 57 кишининг жасади чиқариб олинган, 74 киши қутқарилган.
Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, Гамбиядан келаётган қайиқда 150 киши бўлган, улардан 83 нафари тирик қолган.
Мавзуга оид
09:50 / 11.10.2025
Россияда йил бошидан бери тўртинчи ҳарбий самолёт ҳалокатга учради
23:28 / 25.03.2025
“Титаник”дан “Курск”кача – энг йирик кема ҳалокатлари
16:51 / 09.02.2025
Санкт-Петербург яқинида мазут ортилган танкер чўка бошлади
22:40 / 28.12.2024