Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари делегацияларининг йиғилиши бўлиб ўтди
2019 йилнинг 3-7 декабрь кунлари Олмаота шаҳрида (Қозоғистон) шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистоннинг Навоий вилояти ва Қозоғистоннинг Қизил-Ўрда вилояти ўртасидаги участкадаги Давлат чегараси демаркацияси бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланди.
Учрашувда Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссияси томонидан 2019 йилда бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди ва 2020 йилда давлатлараро чегарада бажарилиши режалаштирилаётган дала демаркация ишлари миқдори муҳокама қилинди.
Музокаралар анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди, дейилади ТИВ маълумотида.
Мавзуга оид
12:53 / 17.02.2026
Германия чегарадаги текширувларни яна ярим йилга узайтирди
07:25 / 19.01.2026
Европадаги энг узун қуруқлик чегаралари: инфографика
07:41 / 11.12.2025
Россия, Қозоғистон ва бошқалар: дунёни боғлаб турувчи трансконтинентал давлатлар
09:41 / 02.12.2025