20:02 / 20.12.2019
0
9181

Артета расман «Арсенал» бош мураббийи

Микель Артета расман «Арсенал» бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Бунгача «Манчестер Сити»да Пеп Гвардиолага ёрдам бериб келган 37 ёшли испаниялик мутахассис Лондон клуби билан 3,5 йиллик шартнома имзолади.

Артета футболчилик фаолияти давомида 2011-16 йилларда «канонирлар» шарафини ҳимоя қилган. Фаолиятини якунлаганидан кейин эса «Манчестер Сити»да Пеп Гвардиоланинг мураббийлар штабидан жой олди.

«Арсенал» АПЛ 17-туридан кейин 22 очко билан 10-ўринни банд этиб турибди. 29 ноябрь куни Лондон клуби Унаи Эмерини истеъфога чиқаргач, бош мураббий вазифасини вақтинчалик Фредрик Юнгберг бажараётганди. Лондонликлар сўнгги 12 ўйинда бор йўғи битта ғалабага эришишди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top