Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон парламенти сайловлари 30га яқин давлатда давом этмоқда
Сеулдаги Ўзбекистон элчихонаси / Фото: Kun.uz
Тошкент вақти билан соат 8дан 11гача бўлган вақт оралиғида 11та давлатда 15та сайлов участкалари очилиб, овоз бериш жараёнлари бошланди.
Соат 12да яна 25та давлатда 37та сайлов участкаси очилган бўлса, бир соат ўтиб Лондондаги элчихонада сайлов участкаси иш бошлади.
Энг сўнгги сайлов участкалари Тошкент вақти билан соат 18:00да Вашингтон ва Нью-Йоркда очилади.
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Маҳаллий вақт билан соат 12га чет элдаги 1455 нафар фуқароларимиз овоз берди. Жумладан, Душанбада 211 нафар, Сеулда 201, Владивостокда 125, Пекинда 120, Нур-Султонда 105, Куала-Лумпурда 120 нафар сайловчи овоз берди», – деди Неъматов.
Унинг сўзларига кўра, 12-18 декабрь кунлари муддатидан олдин овоз бериш жараёнларида хориждаги 90 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар қатнашган.
Маълумот учун, Ўзбекистон парламенти сайловлари учун рўйхатга олинган 20,5 млн нафар сайловчининг 8,3 фоизи хориждаги сайлов участкалари ҳисобига тўғри келади. Яъни 1,7 миллион нафарга яқин ўзбекистонлик 38та чет давлатдаги 55та сайлов участкасида овоз бериши мумкин.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
16:06 / 09.02.2026