11:10 / 24.12.2019
1
18254

Андижондаги мактаб омборидан ўқув қурол-яроғлари топилди

Фото: Fotolia

Андижон вилояти Асака тумани ИИБ ҳамда ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг вилоят ҳудудига хизмат кўрсатиш бўйича махсус отряди ходимлари томонидан 11-сонли мактаб текширилди.

Postda.uz’нинг хабар беришича, текширув давомида таълим муассасасининг орқа томонида жойлашган эски омбордан ўқув қурол-яроғлари топилди.

Муқаддам чақирувга ёшларни тайёрлаш фанида фойдаланилган бир дона пиёдаларга қарши ўқув минаси, бир дона ўқув қўл гранатаси, 43 дона запал ва 24 дона запалнинг зарб иголкаси туман ИИБга олиб кетилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top