Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатларининг 6та асосий сабаби маълум қилинди

Ўзбекистоннинг Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков овқатдан заҳарланиш ҳолларига сабаб бўлувчи қуйидаги 6та омилни маълум қилди:
- озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш технологиясига амал қилинмаслиги;
- технологик жараёнларда қўлланиладиган ускуналарнинг эскирганлиги;
- сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш;
- номутахассисларнинг бу ишга жалб қилинганлиги;
- ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтмаганлиги;
- заҳарланиш ҳоллари кузатилган озиқ-овқат тайёрлаш муассаcаларининг кўпинча мослаштирилган биноларда жойлашгани.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи бу ҳақда 24 декабр куни бўлиб ўтган Сенат кенгашининг кенгайтирилган мажлисида айтиб ўтган.
Отабековга кўра, овқатдан заҳарланиш ҳолатлари кўпроқ ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларига тўғри келади.
«Овқатдан гуруҳли заҳарланиш ҳолатларини кўрадиган бўлсак, бу шанба ва якшанба кунига кўпроқ тўғри келяпти. Кўпчилик овқатланиш муассасалари учун иш куни. Одамларнинг бошқа ишларга чалғиб қолиши нуқтайи назаридан бу хавфли муддат ҳисобланади», ─ деди инспекция раҳбари.
- Норбоева: «Одамлар овқатдан заҳарланяпти – вазирликнинг бу билан иши йўқ»
- «Жабрланувчиларнинг ярмидан кўпи – болалар». Ўзбекистонда овқатдан заҳарланишга оид рақамлар
Мавзуга оид
10:56 / 28.09.2025
Шифохоналарда 182 нафар бола қолмоқда — Нурмат Отабеков Тошкент вилоятидаги ҳолат ҳақида
11:29 / 27.09.2025
«694 нафар бола шифохонада қолмоқда, уларнинг 421 нафарига бугун жавоб берилади» – Нурмат Отабеков
21:46 / 26.09.2025
Тошкент вилоятида овқатдан заҳарланишдан шикоят қилган болалар сони қарийб 2 мингни ташкил этмоқда
13:20 / 25.06.2025