16:28 / 27.12.2019
0
3364

Миллий паралимпия ассоциацияси йилнинг энг яхши спорт федерацияси деб топилди

Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси мамлакатда «Йилнинг энг яхши федерацияси» деб эътироф этилди.

Бу йўналишдаги миллий спорт мукофотини 26 декабрь куни «Наврўз» тантаналар саройида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Миллий паралимпия ассоциацияси раиси Мухторжон Тошхўжаев қабул қилиб олди.

Маросимда, шунингдек, енгил атлетикачи Темур Ғиёсов Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги энг яхши паралимпиячиси дея эътироф этилди. У жорий йилги Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритиб, Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма олган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси спортчилари якунланиб бораётган йилда 18та халқаро мусобақада қатнашиб, жами 33та олтин, 16та кумуш ва 18та бронза медалларини қўлга киритди.

Ҳозирги қадар ўзбекистонлик 15 нафар паралимпиячи 2020 йил Токиода бўладиган ёзги Паралимпия ўйинлари йўлланмасига эга бўлиб улгурган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top