Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳангаронда катта миқдордаги пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди
«Чинор» мунтазам ЙПХ масканида катта миқдордаги пиротехника воситалари ушланди.
«2019 йил 28 декабрь куни, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида жойлашаган, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХ бошқармасига қарашли «Чинор» мунтазам ЙПХ масканида хизмат ўтаётган ЙПХ инспектори томонидан ҳайдовчи, Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган У.Б. бошқарувидаги «ИСУЗУ» русумли юк автомобили тўхтатилиб текширилганида, автомобилнинг юкхонасида ҳайдовчи ва унинг шериги Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган И.Ш.га тегишли 27 дона «16» номли 16талик салютлар, 267 дона «7 ШОТ» номли 7талик салютлар, 11 дона «3G» номли 7талик салютлар, 416 дона «Золотой писок» ва 53 минг 400 дона «Британик» номли пиротехника воситалари борлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Оҳангарон тумани ИИБга топширилган», дейилади Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
17:41
Ноқонуний пақилдоқ ва салют отишнинг жазоси кучайтирилди
19:43 / 13.01.2026
Хавфлилик даражаси енгил бўлган пиротехника буюмларига рухсат берилади
09:05 / 07.01.2026
Оҳангарон ва Қибрайда кучли дорилар ноқонуний муомаласига доир ҳолатлар аниқланди
17:53 / 01.01.2026