Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзгидромет» Тошкентда ҳаво ифлосланиши даражаси ҳақида маълумот берди
Фото: LiveJournal
«Ўзгидромет» Тошкентда ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, 3 январь ва 4 январь тонгида Тошкент шаҳри метеорологик шароитлари ҳаво муҳитида бир оз зарарли моддалар йиғилишига имконият яратди.
Стационар постларнинг кузатув маълумотларига кўра қуйидаги туманларда ҳавонинг ифлосланиши бир марталик максимал рухсат этилган меъёр (РЭМ б.м.) дан ортгани қайд этилган.
Азот диоксиди бўйича:
Юнусобод, Яшнобод, Мирзо-Улуғбек туманларида РЭМ б.м.дан юқори 3 ҳолат кузатилди.
Бошқа туманларда олинган маълумотлар бўйича зарарли моддалар миқдори рухсат этилган меъёрдан юқори бўлгани кузатилмади.
7 январь ва 8 январь тонгида Тошкент шаҳрининг об-ҳаво шароити шаҳар ҳаво муҳитида бир оз зарарли моддалар тарқалишига имконият яратади. Ифлосланиш даражаси паст бўлади.
Мавзуга оид
10:06 / 18.02.2026
Тошкентда қалбаки дори ва биологик қўшимча ишлаб чиқарган цех аниқланди
23:07 / 17.02.2026
Тошкентда фарзандини 7-қаватдан чиқарган аёлнинг руҳий ҳолати текширилади
20:20 / 17.02.2026
Тошкентда юз берган ёнғинда аёл ва икки бола ҳалок бўлди
11:56 / 17.02.2026