Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзгидромет» дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди
Фото: KUN.UZ
Бугун мамлакат ҳудудида об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, эртага ҳам республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат шундайлигича сақланиб туради – кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. Бу меъёрларга яқин ҳароратдир.
Якшанба куни ҳаво оқимларининг алмашади: қуруқ ҳаво оқими ўрнини Каспий денгизи ҳудудидан кирадиган нам ва совуқ ҳаво оқими эгаллайди. У бутун республика ҳудудига таъсир кўрсатади, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғли ҳудудларда кучли ёғин ёғиши мумкин, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.
Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқни ташкил қилади, бу кўрсаткич шу кун меъёридан сал пастдир.
Мавзуга оид
12:12 / 26.12.2025
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
09:59 / 23.12.2025
Ўзгидромет: инверсия жараёнлари фаоллашиб, ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин
16:59 / 22.12.2025
Янги йил арафаси бироз қуруқ ва илиқ ўтади
14:58 / 22.12.2025