Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элдор Шомуродов «Ростов»даги келажаги борасида бир қарорга келди
Фото: KUN.UZ
«Ростов» клуби форварди Элдор Шомуродов мавсум якунигача клубда қолишга қарор қилди, дея хабар бермоқда Россиянинг «Бизнес Online» нашри.
Манбанинг хабарига кўра, ҳужумчи мавсум якунигача «Ростов» сафида қолиб, клубига Чемпионлар лигаси йўлланмасини олиш учун ёрдам бермоқчи.
«Ўзбекистонлик футболчи Россия Премьер-лигасининг энг яхши тўпурари бўлиш ва шундан сўнг келаси мавсумни Европанинг кучли бешлик чемпионатларидан бирида бошлашни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган.
Ушбу қарорнинг ўзгаришига фақат битта нарса таъсир ўтказиши мумкин, бу «Ростов»га таклиф этиладиган катта трансфер суммасидир. Бироқ, айни дамда Шомуродов бўйича клуб олдида бундай таклиф йўқ», - дея ёзилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон миллий жамоасининг 24 ёшли ҳужумчисига Германиянинг «Шальке» клуби 15 миллион евро бермоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Шомуродов Россия чемпионати доирасидаги 19 ўйинда 10та голга муаллифлик қилиб, тўпурарлар пойгасида «Зенит» ҳужумчиси Артём Дзюбадан кейинги 2-ўринда бормоқда.
Мавзуга оид
00:43 / 15.12.2025
Шомуродов гол+пас тизимида Туркия чемпионатида етакчига айланди
11:54 / 30.11.2025
Файзуллаев гол уришни бошлади, Шомуродов давом эттирди, «Барса» «Реал»ни қувиб ўтди
12:15 / 25.11.2025
Ростов вилоятига тунги ҳужум: уч киши ҳалок бўлди, камида ўн киши яраланди
12:30 / 27.10.2025