Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳаво ифлосланиши даражаси маълум қилинди
Фото: Pixabay
Жорий йилнинг 9 январь ва 10 январь тонгида Тошкент шаҳри метеорологик шароитлари ҳаво муҳитида жуда оз зарарли моддалар йиғилишига имконият яратди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилмоқда.
Стационар постларнинг кузатув маълумотларига кўра, қатор туманларда ҳавонинг ифлосланиши бир марталик максимал рухсат этилган меъёр (РЭМ б.м.)дан ортгани қайд этилган.
Азот диоксиди бўйича:
Яшнобод туманида РЭМ б.м.дан юқори 1 ҳолат кузатилди.
Углерод оксиди бўйича:
Миробод туманида РЭМ б.м.дан юқори 2 ҳолат кузатилди.
Бошқа туманларда олинган маълумотлар бўйича зарарли моддалар миқдори рухсат этилган меъёрдан юқори бўлгани кузатилмади.
14 январь ва 15 январь тонгида Тошкент шаҳрининг об-ҳаво шароити шаҳар ҳаво муҳитида бир оз зарарли моддалар тарқалишига имконият яратади. Ифлосланиш даражаси паст бўлади.
Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
16:25 / 25.12.2025
“Ўзавтойўл” биноси 242 млрд сўмга сотилди
11:56 / 25.12.2025