Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мудофаа вазирлиги ҳарбий учувчиларининг мураккаб учиш амалиёти бўлиб ўтди
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Қашқадарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбий учувчиларнинг мураккаб учиш амалиёти бўлиб ўтди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, Ми-8, Ми-24 каби вертолётлар ҳамда Миг-29, Су-25 каби қирувчи самолётларнинг ҳаводаги манёврлари – жанговар имкониятларини намойиш этиш мақсадида ташкил этилган ўқув машғулоти Ўзбекистон олий авиация билим юрти курсантлари учун маҳорат сабоғи бўлди.
Даставвал, вертолётларни бирваракайига парвозга чоғлаш, учув аппаратларининг парвоз олди тактик-техник хусусиятлари, учоқ бортида ва қўмондонлик пункти билан алоқани ташкиллаштириш хавфсизлик қоидалари, қўйилган жанговар вазифа бўйича ҳаводаги ҳаракат тартиби белгиланди.
Шундан сўнг, қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди. Душманнинг жонли ва техник кучига ҳаводан қақшатқич зарба бериш борасида қирувчи самолётлар ҳал қилувчилардан бири сифатида характерланади. Индивидуал маҳорат ва юксак тайёргарлик асосида ҳарбий учувчилар бу каби машғулотларда тобланмоқда, дейилади маълумотда.







Мавзуга оид
09:04 / 03.02.2026
Авиация кадрлари тайёрлаш тизими янгиланади: университет ва техникум ташкил этилади
18:36 / 02.02.2026
Навоий халқаро аэропортида авиация хизматлари экспортини ошириш вазифалари белгиланди
18:16 / 21.01.2026
Эрдўған Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва куч тузилмалари раҳбарларини қабул қилди
15:20 / 21.01.2026