16:00 / 16.01.2020
1
7401

Хитой савдо келишуви доирасида АҚШдан маҳсулот сотиб олишни 200 млрд долларга кўпайтириш мажбуриятини олди

Фото: AFP 2019 / Frederick J. Brown

Хитой АҚШ билан савдо келишувининг биринчи қисми доирасида яқин икки йил ичида Америка маҳсулотларини сотиб олиш ҳажмини 200 миллиард долларга кўпайтириши лозим. Бу ҳақда Хитой молия вазирлиги маълум қилди.

Хусусан, Хитой 2020 йил 31 декабргача АҚШдан 200 миллиард долларлик саноат маҳсулотлари, хизматлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва энергия ташувчилар сотиб олинишини таъминлаши лозим.

Пекин 2020 йилда 2017 йилдагига нисбатан 32,9 миллиард долларга кўпроқ саноат маҳсулоти сотиб олиш мажбуриятини олган.

Саноат маҳсулотлари рўйхатига самолётлар, автомобиллар, электрон қурилмалар, фармацевтика маҳсулотлари, оптик ва тиббий жиҳозлар киритилган.

АҚШ ва Вашингтон 13 босқичли музокаралардан сўнг чоршанба куни савдо келишуви доирасидаги ҳужжатларнинг биринчи пакетини имзолади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top