Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг яшаш учун энг қиммат шаҳарлари маълум қилинди
Цюрих шаҳри
Numbeo статистик ресурси сайтида дунёнинг яшаш учун энг қиммат шаҳарлари маълум қилинди. Рейтингни тузувчи экспертлар фикрича, яшаш қиймати энг юқори индексга эга шаҳар Швейцариянинг энг йирик шаҳри – Цюрих ҳисобланади.
Таъкидлаш жоиз, рейтингнинг етакчи бешталигидаги қолган ўринларни ҳам Швейцария шаҳарлари –Базель, Лозанна, Женева ва Бёрн эгаллаган.
6-8-ўринларни Норвегиянинг Ставангер, Осло ва Тронхейм шаҳарлари, 9-ўринни Исландия пойтахти Рейкъявик ва 10-ўринни яна бир норвег шаҳри – Берген эгаллаган.
Дунёнинг қолган мегаполисларидан Нью-Йорк ва Сан-Франциско 11- ва 12-ўринларни, Токио 18-ўринни, Париж 24-ўринни, Лондон 28-ўринни, Дубай 152-ўринни, Москва 251-ўринни эгаллаган.
Рейтингга шунингдек Тошкент ҳам киритилган. У 413-ўринга қўйилган.
Рўйхатда Марказий Осиё давлатлари шаҳарларидан Остона 386-ўринни, Олмаота 389-ўринни, Бишкек 410-ўринни эгаллаган.
Мавзуга оид
12:35 / 20.12.2025
Тошкент бош режасини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда – қурилиш вазири
13:59 / 18.12.2025
Тошкент шаҳрига кириш жойларида автотураргоҳлар қурилади
12:53 / 18.12.2025
Тошкент–Лондон ҳаво қатнови кенгайди: ҳафтасига 5 та рейс
08:50 / 18.12.2025