Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ЙПХ инспекторларини уриб қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида 18 январь куни соат 11:25 ларда ТҲАЙ - Дўрмон йўли кўчалари чорраҳасида 1993 йилда туғилган Д.Ш. ишонч коғози асосида “Спарк” русумли транспорт воситасини хавфсизлик камарини тақмасдан бошқариб кетаётганлиги сабабли шу ерда хизмат олиб бораётган ЙПХБ инспектори Б.Султонов ҳайдовчига тўхташ тўғрисида ишора берган. Ҳайдовчи ходимнинг талабига бўйсунмасдан уни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.
Сўнгра Зиёлилар - Т. Малик кўчалари чорраҳасида уни тўхтатиш мақсадида олдига чиққан ЙПХБ инспектори Ў. Қўчқоровнинг ҳам талабига бўйсунмасдан, автомобилда инспекторни уриб юбориб воқеа жойидан яширинган. Натижада Ў. Қўчқоров олган тан жароҳати сабабли ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, кўрилган тезкор чоралар натижасида ҳайдовчи Д.Ш. ушланган. Унинг ҳужжатлари текширилганда транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт) бўлмаганлиги аниқланган.
Ҳозирда прокуратура идоралари томонидан терговолди текширув-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026